Жорий йил 28 апрель куни Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экологик назорат инспекцияси томонидан экологик рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Пешкў тумани «Варахша» чўл ҳудудида ноқонуний қум-шағал қазиб олаётган фуқаро аниқланди.
Ҳолат юзасидан мазкур қонунбузарликни содир этган фуқарога нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 70-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати