Марказ фаолияти

«Эко-Энергия» илмий тадбиқ этиш маркази (ИТЭМ) Ўзбекистонда электр энергия ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш билан боғлиқ атроф-муҳитни ифлосланишининг олдини олиш бўйича фаолият олиб борадиган этакчи корхоналардан бири ҳисобланади ва улардан фойдаланиш, амалда тадбиқ қилиш йўлларини топиш учун ўз фаолиятига йўналтирилган консалтинг хизматларини тақдим этади. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва қазилма ёқилғи ресурсларини тежаш мақсадида қайта тикланадиган энергия манбаларининг амалиётга тадбиқ этиш, шунингдек, баҳолаш ва эксперт хизматларини давлат ва хусусий сектор корҳоналарида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 августдаги 03/21-28-сонли қарори билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2005 йил 23 августдаги 59-1-сон қарори асосида ташкил этилган. Марказнинг муваффақияти - очиқлик ва шаффофлик, давлат манфаатларига содиқлигини ва мижозлар ўртасидаги муносабатларида зарур бўлган ишонч ва билимларни мустаҳкамлигида.

«Эко-Энергия» ИТЭМ ўз фаолиятида илмий ва инновацион ёндашувни яратиш ва қўллаб-қувватлашда етакчи ҳисобланади ва қайта тикланадиган энергетика, иқтисодий ва молиявий таҳлил, тренинг, бу соҳада ҳуқуқий масалалар бўйича консултанция, бизнес стратегияси ва сиёсати масалалари бўйича катта тажрибага эга.

Марказ қайта тикланувчи энергия манбалари экологик технологияларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқишни ва жорий этишни бирлаштирувчи, шунингдек консалтинг хизматларини тақдим этувчи ташкилотдир.

«Эко-Энергия» ИТЭМ маҳаллий бозорда хусусий ва бизнес компанияларига амалий ёрдам кўсатишда кўп йиллик тажрибага эга. Маҳаллий профессионаллар тажрибаси бозорнинг чуқур тушунчасини бугунги рақобатбардош бозорларда бизнеснинг фаровонлигини таъминлашга қаратилган техник жиҳатдан илғор технологияларни ўрганиш билан бирлаштиради.

«Эко-Энергия» илмий тадбиқ этиш маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошидаги давлат унитар корҳонаси ҳисобланади.


Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришда ва юқори сифатли ишларни олиб боришда узоқ муддатли касбий фаолият Марказга халқаро молия муассасалари ва бозор экспертларининг беқиёс обрўси ва эътирофини тақдим этди. Ўн йиллик тажриба натижаларига кўра, марказ ишончли ташкилотларнинг рейтингига киради ва бир қатор этакчи маҳаллий корхоналар ва Ўзбекистоннинг халқаро молия институтларининг лойиҳалари учун дойимий мижоз ҳисобланади.

Марказ ходимлари кичик қуёш энергияси қурилмалари ва уларнинг Ўзбекистон шароитига мослашуви учун энергетик ҳисоблашни амалга оширди. Мамлакатнинг турли минтақалари учун қуёш нурлари ва қуёшнинг умумий миқдори бўйича иқлимий маълумотлар тўпланди ва қайта ишланди.

Пассив қуёш иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тизимларининг иқтисодий ва экологик самарадорлигини ҳисоблаш методикаси, шунингдек, объэктларнинг жорий ҳолати ва истиқболли электр таъминоти бўйича маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш ва таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилган.

«Эко-энергия илмий тадбиқ этиш маркази - қайта тикланадиган энергия манбаларига асосланган ускуналарни жорий этишни эмас, балки истеъмолчиларнинг энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилган ташкилот бўлиб, энергия манбаларидан фойдаланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни ўз ичига олмайди.