Ўзбекистон Республикаси атроф табиий муҳит давлат мониторингининг асосий вазифалари

– атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражасини, шунингдек, антропоген таъсирлар остида унда юз бераётган жараёнларни кузатишни ташкил этиш ва юритиш;

– атроф-муҳитнинг ифлосланиши даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш;

– атроф табиий муҳит ҳолатини баҳолаш, шунингдек, унинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган салбий жараёнлар ривожланишини аниқлаш ва прогноз қилиш;

– республиканинг асосий биомлари ва эко тизимлари турлари бўйича ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини, уларнинг жорий ҳолатини ва табиий ҳамда антропоген омиллар таъсири остидаги тенденцияларни баҳолаш;

– аниқланган салбий жараёнлар, шунингдек, уларнинг аҳоли соғлиғига ва атроф табиий муҳитга таъсирининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

– атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат ҳокимияти органларини тезкор ахборот билан таъминлаш;

– атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида ягона давлат маълумотлар базасини шакллантириш;

– аҳолини атроф табиий муҳитнинг жорий ҳолати тўғрисида хабардор қилиш.
 

Атроф муҳит ифлосланишини мониторинги фаолиятини тўлақонли амалга ошириш мақсадида асосий вазифалар

 1. Атроф табиий муҳит мониторингини амалга ошириш, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи объектларнинг фаолияти бўйича:

“2021-2025 йилларга мулжалланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги Дастури” лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари таҳлил лабораториялари ҳамда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида аналитик назоратга ихтисослашган марказ фаолияти соҳасида:

Таҳлилий лабораторияларни замонавий назорат-ўлчов жиҳозлари, ўлчов асбоблари билан жиҳозлаш, махсус транспорт воситалари билан таъминлаш;

Таҳлилий лабораторияларни янги Давлат стандарти (O’z DSt ISO/IEC 17025:2019) талабларига мувофиқ Узстандарт агентлигида аккредитациядан ўтказиш чораларни кўриш.

3. Атроф муҳит мониторингини амалга оширишда замонавий ахборот технологиялар (Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси) жорий этиш, шунингдек атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилиши соҳасида:          

Ягона геоахборот маълумотлар базасини ташкил килиш, бунда идоралараро интегралашуви ва ахборотларнинг тезкорлик билан айирбошлаш ташкил этилади ҳамда мониторинг кузатувлари узлуксиз реал вақт режимида олиб борилади, авариявий ҳолатлар кузатилганда тезкор чоралар кўрилиб аҳолига етказилиши мумкин бўлган зиённинг олди олинади;

Атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган хўжалик субъектлар томонидан автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктларини ташкил қилиш ва бу орқали ушбу станцияларни ягона тизимга улаган ҳолда саноат корхоналарнинг салбий таъсирини прогнозлаштириш ва бартараф этишга қаратилган барвақт чораларни кўриш;