- Янгиликлар
- Вазирлик ҳақида
- Ҳуқуқий фаолият асослари
- Вазирлик функциялари ва вазифалари
- Вазирлик тарихи
- Раҳбарият
- Вазирлик таркиби
- Тендерлар
- Ёшлар сиёсати
- Бўш иш ўринлари
- Фаолият кўрсаткичлари
- Жамоатчилик кенгаши
- Вазирлик Ҳайъат йиғилиши
- Халқаро алоқалар
- Электрон ҳукумат
- Маънавият ва маърифат
- Коррупцияга қарши курашиш
- Green University
- Фаолият
- Ҳужжатлар
- Очиқ маълумотлар
- Фаолият очиқлиги юзасидан очиқ маълумотлар
- Бюджет тўғрисидаги очиқ маълумотлар
- Умумий очиқ маълумотлар
- Очиқ маълумотларни жойлаштиришга масъул шахслар
- Давлат дастури ижроси тўгрисида
- Берилган экологик экспертизаси хулосалари
- Жамоатчилик эшитуви
- Яшил боғлар
- Ички аудит бўлими томонидан амалга оширилган ишлар
- Ахборот хизмати
- Хизматлар
- Алоқалар
- COP14
-
Фаолият ҳақида
-
Функция ва вазифалар
-
Хизматлар
-
Қонунчилик
Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш Бош бошқармаси
Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Низоми, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва топшириқлари, Вазирлар Махкамасининг қарор ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг буйруқ ва топшириқлари асосида иш олиб боради.
Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг барча таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси жамоат ташкилотлари ва аҳоли билан ўзаро алоқада бўлиб уларга методик ёрдам беради, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инспекторларнинг ишларини биргаликда ташкил қилади ва амалий ёрдам беради.
Санитар тозалаш соҳасида ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш Бош бошқармасининг асосий вазифалари, функциялари:
Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сон Фармонига асосан Кўмитага юкланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг марказий аппаратидаги санитар тозалаш соҳасида фаолият кўрсатаётган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган органи ҳисобланади.
Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Қўмита раисининг буйруқ ва кўрсатмаларига амал қилади.
Бош бошқарма таркибига:
• Санитар тозалаш соҳасида методология ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
• Санитар тозалаш соҳасида ишларни ташкиллаштириш;
• Чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш, инновацион технологияларни жорий қилиш;
• Иқтисодий таҳлил ва санитар тозалаш бўйича тарифлар бўлимлари киради.
• Бош бошқарма қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга, бўйсуниши ҳамда ҳисобдорлиги асосида фаолият кўрсатади.
Бош бошқарма ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Бош бошқарма фаолияти Ўзбекистан Республикаси Давлат бюджети ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилдар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
– санитар тозалаш соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
– санитар тозалаш ишларини белгиланган методология асосида ташкил этиш;
– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жисмоний ва юридик шахслар, махсус ваколатли давлат органлари, ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш;
– тегишли давлат идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан мустаҳкам ҳамкорликда самарали санитар тозалаш тизимини ташкил этиш;
– маиший чиқиндиларни ҳосил бўлиши, уларни тўплаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишларининг самарали тизимини ташкил этиш;
– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида инновацион технологияларни жорий қилиш;
– Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси, “CHIQINDILARNI QAYTA YUKLASH VA UTILIZASIYA QILISH” давлат корхонаси ҳамда уларнинг филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш;
– маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларининг фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
– санитар тозалаш хизматлари тарифлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Бош бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
– санитар тозалаш соҳасида чиқиндилар билан ишлаш субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан давлат экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
– санитар тозалаш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
– юклатилган вазифаларни бажариш учун мутасадди идораларнинг ҳодимларидан иборат эксперт, маслаҳат гуруҳларини, илмий кенгашларини ташкил этади;
– санитар тозалаш соҳасига оид давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда уларнинг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;
– вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан санитар тозалаш соҳасини тартибда солиш билан боғлиқ зарурий маълумотларни талаб килиб олади;
– қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари ва чиқиндиларни йиғиш майдончаларини лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни ташкил этади;
– чиқиндилар билан ишлашга оид статистик маълумотлар базасини шакллантиради;
– истеъмолчиларнинг умумреспублика ҳисобини шакллантиради ва юритишда қатнашади;
– чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар олдини олиш чора-тадбирларни амалга оширади;
– санитар тозалаш соҳасида тизимли муаммоларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;
– чиқиндилар билан боғлиқ ишлар соҳасида самарали иш услубларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади;
– Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари, Тошкент шаҳар “Махсустранс” давлат унитар корхонаси, “CHIQINDILARNI QAYTA YUKLASH VA UTILIZASIYA QILISH” давлат корхонаси ва уларнинг филиаллари бошлиқларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ҳамда аттестациясида иштирок этади;
– ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади.
Хизматлар
Республика бўйича жами 116 та санитар тозалаш корхоналари мавжуд. Вилоятлар ва Қорақолпоғистон Республикасида 13 та “Тоза ҳудуд” ДУК бошқармалари, туман ва шаҳар филиаллари, Тошкент шаҳар “Махсустранс” ДУК ҳамда муқобил корхоналар томонидан аҳолига санитар тозалаш хизматлари кўрсатиб келинади.
Жойларда ташкил этилган “Тоза ҳудуд” ДУКларда 7 минг нафарга яқин ходим ҳамда 3 264 та махсус техника фаолият юритади. “Тоза ҳудуд” ва “Махсустранс” ДУКлар тасарруфида 3 179 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 10 372 та чиқинди контейнерлари мавжуд.
Маиший чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида, ҳудудий “Тоза ҳудуд” ДУКлари учун махсус техника харид қилиш бўйича” манзилли дастур доирасида 2020 йилда 122,6 млрд. сўм бюджет маблағлари ҳисобидан 225 та махсус техникалар харид қилиниши режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 134 та махсус техника учун 105,5 млрд. сўмлик маблағлар молиялаштирилиб, жами 78 та махсус техникалар етказиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги ПҚ–4845-сон “ Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларга давлат-хусусий шерикликни жорий этилади ва бу борада Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида жорий йилда қиймати 32,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган бўлган 16 та, 2021 йил давомида 46 та лойиҳа амалга оширилади, бунинг натижасида 725 та махсус техника, 64 та чиқиндиларни қайта ишлаш, 43 та чиқиндиларни саралаш ускуналари харид қилинади.
Бу эса ўз навбатида, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудларда санитар хизмат кўрсатиш қамров даражасининг 100 фоизга етказилишига ҳамда 2 650 та янги иш ўринлари яратиш имконини беради.
Санитар тозалаш хизматари учун аҳоли томонидан тўловларни онлайн амалга ошириш тизимини яратилиши мақсадида, Ўзбекистон почтаси, “Uzpaynet” МЧЖ қўшма корхонаси, “National Engineering Technologies” МЧЖ (MBANK – тўлов тизими), PAYME, UPAY ва CLICK билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бугунги кунда, ҳудудларда жами 333 та чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари мавжуд бўлиб, шундан, чиқиндиларни кўмиш жойлари 310 тани, чиқиндиларни утилизация қилиш жойлари 23 тани ташкил этади.
Жумладан:
– қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари 235 та;
– заҳарли кимёвий чиқиндиларни кўмиш махсус полигонлари 14 та (шунндан, 1 та полигон Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган маргимуш таркибли чиқиндилар кўмилган жой);
– саноат ва қурилиш чиқиндиларини кўмиш полигонлари 20 та;
– фойдаланиб бўлингандан кейин кўмиб ташланадиган шлам тўплаш жойлари (шламонакопитель) 21 та;
– кул-шлак ташлаш жойлари (фойдали қазилмаларни қазиб олишда ва қайта ишлашда ҳосил бўладиган суюқ ва нам чиқиндиларни сақлаш жойи (хвостохранилища) 15 та;
– радиоактив ва норадиоактив чиқиндиларни кўмиш жойлари 5 та;
– чиқиндиларни утилизация қилиш жойлари 23 та.
Бугунги кунда, 333 та объектдан 320 таси (96 %) бўйича чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш давлат кадастри маълумотлар базаси шакллантирилган бўлиб, мазкур объектлар тўлиқ паспортлаштирилган.
Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
I. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари |
||
1. |
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида” |
ЎРҚ-436-сон, 13.07. 2017 й.; |
2. |
“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” |
ЎРҚ-495-сон, 10.10.2018 й.; |
II. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари |
||
1. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” |
ПФ-5024-сон, 21.04.2017 й.; |
2. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
ПҚ-2916-сон, 21.04.2017 й. |
3. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Республика шаҳарларида маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш бўйича кластерларни ташкил этиш доирасида олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника, технологик ускуна ҳамда бутловчи буюмларни олиб киришда божхона тўловларидан озод этиш рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида” |
Ф-5057-сон, 15.09.2017 й.; |
4. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги |
ПҚ-3730-сон, 18.05.2018 й.; |
5. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармонига қўшимчалар киритиш тўғрисида” |
ПФ-5444-сон, 18.05.2018 й.; |
6. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
ПФ-5580-сон, 22.11.2018 й.; |
7. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” |
ПҚ-4291-сон, 17.04.2019 й.; |
8. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
ПҚ-4845-сон, 29.09.2020 й.; |
III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари |
||
1. |
“Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”. |
375-сон, 15.06.2017 й.; |
2. |
“Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш ҳақида” |
773-сон, 28.09.2017 й.; |
3. |
“Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” |
711-сон, 10.09.2018 й.; |
4. |
“Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
765-сон, 25.09.2018 й.; |
5. |
“Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
787-сон, 02.10.2018 й.; |
6. |
“Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
895-сон, 01.11.2018 й.; |
7. |
“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” |
95-сон, 06.02.2019 й.; |
8. |
“Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритиш ҳақида” |
938-сон, 21.11.2019 й.; |
IV. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар |
||
1. |
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 7 октябрдаги 11-сон “Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори |
(Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган рақами 3195, 08.11.2019 й.;). |
2. |
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг “Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 17 октябрдаги 12-сон қарори |
(Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган рақами 3197, 19.11.2019 й.;). |
-
Харита
-
Ҳимояланган табиий ҳудудлар
-
Очиқ маълумотлар
-
Алоқалар
Очиқ маълумотлар
Маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида, аҳолига санитар тозалаш хизмати билан қамраб олиш жорий йилнинг март ойидаги 60 фоиздан 73 фоизга етказилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 17 фоиздан 21 фоизга ортган.
“Тоза ҳудуд” ва “Махсустранс” ДУКлар тасарруфида чиқинди йиғиш майдончаси 3179 та ва чиқинди контейнерлари сони 10372 тани ташкил этади.
Бугунги кунга қадар 127 та чиқинди ташиш техникаси,5 та компактор ва 2 та автоюклагич техникалари харид қилинди. Йил охирига қадар жами 225 та махсус техника харид қилиниб, тасарруфга туширилади.
Санитар-экологик талабларга жавоб бермайдиган 5 та чиқинди полигон фаолияти тўхтатилди, 138 та полигоннинг 1,5 минг гектар худудида рекултьтивация ишлари амалга оширилди.
Дастурга асосан “Тоза ҳудуд” ДУК лар маъмурий биноларни қуриш, чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарини молиявий соғломлаштириш, қўриқҳоналар моддий техник базасини мустаҳкамлаш, Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги ишларни ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва дастурий таъминот, Илмий-тадқиқот ишларига ҳамда қўмита ва ҳудудий бўлинмаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш учун ишлари амалга оширилиб, 79,8 млрд. сўм маблағ сарфланди.
Бўстонлиқ туманида аҳоли ва дам олувчиларни экологик маданиятини ошириш ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни тарғиб этувчи 16 та (3х6 ўлчамли) ижтимоий реклама панноллари ҳамда 9 та видеокузатув мосламаси ўрнатилди.
Мавжуд чиқинди қутиларига қўшимча равишда 37 дона контейнерлар ўрнатилиб, уларнинг сони 159 тага етказилди.
Тошкент шаҳар Сирғали тумани “Жанубий саноат” ҳудудида фаолият юритаётган 290 дан зиёд ишлаб чиқариш корхоналари томонидан саноат чиқиндилари бошқаруви бўйича қонун талабларига риоя этилиши ўрганилди. Чирчиқ дарёсининг сувни муҳофаза қилиш ва қирғоқ бўйи минтақасида умумий узунлиги 3000 метр қисмида жойлашган ҳудуд турли хилдаги чиқиндилардан тозаланди. Тартибсиз ташлаб кетилган қурилиш ва ўзга чиқиндилар бартараф этилди, бузилган ерлар текисланиб, рекультивация ишлари бажарилди.
Жами 131 та ҳолатда корхоналар ҳудудида 229,5 тонна чиқиндилар белгиланган тартибга зид равишда жойлаштирилганлиги аниқланиб, полигонларга олиб кетилди. 113 та корхоналарга мажбурий кўрсатма ва огоҳлантириш берилиб, 29 таси бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан 11,5 млн. сўм маъмурий жарималар белгиланди.
Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан 2008 йилда Эстонияда асос солинган Бутунжаҳон тозалик куни муносабати билан жорий йил 19 сентябрь куни республика бўйлаб акция ташкил этилди.
Мазкур акция Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон экологик партияси, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, “Мерос” халқаро хайрия жамғармаси, “Экомактаб” ННТ ҳамда Carrefour халқаро бренди остидаги супермаркетлар тармоғи ва бошқа ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Ижтимоий тармоқларда мазкур тадбирда иштирок этиш учун юртимизнинг 50 дан ортиқ спортчи ва санъат намоёндалари томонидан акцияга чорловчи чиқишлар қилинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлардан жами 88 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 2050 та махсус техника жалб қилиниб, 1062 та ҳудуд тозаланди, 17 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.
Акция жараёнлари Давлат ва нодавлат телеканаллар томонидан 80 та лавҳа тайёрланди. “Ўзбекистон 24” телеканали орқали тадбирдан 11 кун аввал ҳар куни махсус ролик эфирга узатилди. Ижтимоий тармоқларда 747 та постлар жойлаштирилди.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган қаттиқ маиший чиқинди полигонида чиқинди газдан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси доирасида “Sejin G&E Co.,Ltd” компанияси 900 минг АҚШ долл. миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилди. 40 гектарга яқин ҳудудга 40 см қалинликда чиқиндиларни кўмиш ва рекультивация қилиш ишлари бажарилди.
“Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор асосида 2020 йилда ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича жами 16 та лойиҳа концепциялари тасдиқланиб эълонга қўйилди.
Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси
Бошқарма бошлиғи |
Абдуллаев |
(+988) 71 207 07 70 (ички рақам 5018#) |