Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш Бош бошқармаси


Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Низоми, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва топшириқлари, Вазирлар Махкамасининг қарор ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг буйруқ ва топшириқлари асосида иш олиб боради.

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг барча таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш бошқармаси жамоат ташкилотлари ва аҳоли билан ўзаро алоқада бўлиб уларга методик ёрдам беради, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги инспекторларнинг ишларини биргаликда ташкил қилади ва амалий ёрдам беради.