Сайғоқ – фотоқопқон объективида
10.
02. 2020
13:21
9436
Янгиликлар

Куни кеча «Сайгачий» мажмуа буюртмахонасида ўрнатилган фотоқопқон нигоҳига 35 бош сайғоқ тушиб қолди. Сўнгги беш йил ичида мамлакатимизда сайғоқ популяцияси учрамаганлиги сабабли бу ўзига хос муҳим ҳодиса бўлди.

Бугунги кунга келиб сайғоқ қисқариб бораётган тур сифатида Халқаро ҳамда Ўзбекистон қизил китоблари рўйхатига киритилган. Хусусан устюрт популяцияси сайғоқлари қисқариб бораётганлиги сабабли уни сақлаб қолиш учун зарур чора-тадбирларни қабул қилишни талаб этади. 

2010 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида  сайғоқларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва барқарор ривожлантириш бўйича ўзаро келишув имзоланган. Ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилда Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда «Сайгачий» мажмуа буюртмахонаси ташкил этилган.
 

 

 

 

 


 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар