Диққат, танлов! Экология мавзусига доир энг яхши мақолалар
24.
09. 2020
22:17
5779
Тендер

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, улғайиб келаётган ёш авлод қалбида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда «Экология мавзусига доир энг яхши мақолалар» танловини эълон қилади.

Танлов икки – матбуот ва интернет журналистика йўналишлари бўйича ўтказилади. Танловга 2019 йилнинг 31 августидан 2020 йилнинг 20 ноябригача газета ва журналларда чоп этилган, ОАВ сифатида тегишли тартибда рўйхатдан ўтган интернет сайтларида эълон қилинган материаллар 2020 йилнинг 20 ноябрига қадар қабул қилинади.
 

Танлов ғолиб ва совриндорларини аниқлаш ва мукофотлаш тартиби:

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар таниқли ва тажрибали журналистлар ҳамда экология соҳаси мутахассисларидан таркиб топган ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Танлов ғолиб ва совриндорлари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

– 1-ўрин (1 та) – телевизор;
– 2-ўрин (2 та) – планшет;
– 3-ўрин (2 та) – смартфон.

Шунингдек, уч нафар рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлганларга Ўзбекистон «Қизил китоби» ҳамда бошқа совғалар топширилади.

Танлов натижалари 2020 йил, 8 декабрьЎзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида эълон қилинади. Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими 2020 йилнинг 10 декабрига қадар Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилардан ўзи ҳақидаги қисқача маълумот (паспорт нусха, фаолиятига оид маълумотнома) ҳамда ижодий ишларини Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси (Тошкент шаҳри, А. Навоий кўча, 30-уй) га топширишлари ёки уюшмага келмасдан маълумот ва материалларнинг электрон нусхасини (+998 94) 935-22-10 рақамига очилган Телеграмм каналига юборишлари сўралади.

Танловни ўтказиш билан боғлиқ барча саволларга қуйидаги телефон рақамлари (+998 71) 244-62-91, (+998 97) 775-10-25, (+998 93) 502-23-21 орқали жавоб олиш мумкин.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар