Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази лотин ёзувига асосланган янги ўзбек имлоси, ўзбек адабий тили меъёрлари, давлат тилида иш юритишни ўрганишга қизиққан кенг аҳоли қатламини ўқув курсларига таклиф этади.
Шу билан бирга, ўзбек тилини ўрганишни истаган ўзга миллат вакиллари учун «Қизиқарли ўзбек тили»курси йўлга қўйилмоқда.
Машғулотлар 2 шаклда ташкил қилинади: анъанавий ҳамда масофавий. Ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганларга давлат намунасидаги сертификат берилади.
Ўқув машғулотлари Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳомийлигида бепул ташкил қилинади.
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани,Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (93) 6037776, (91)1421131
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати