Самарқанд вилояти: Ўзбошимчалик билан қум қазиб олган шахс жаримага тортилди
13.
10. 2020
01:12
5576
Янгиликлар

2020 йил 11 oктябрь куни вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан Самарқанд тумани ҳудудида ўтказилган навбатдаги рейд кузатув тадбирида «Дарғом» канали ўзанидан ноқонуний тарзда қум қазиб олинаётгани аниқланди.

Хусусан, шу туманда яшовчи Ш.Р. ўзига тегишли бўлган «Драглайн» русумли экскаватор ёрдамида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи «Дарғом» канали ўзанидан қум қазиб олиб, юк автомашиналарига юклаб берган. У бу хатти-ҳаракати билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддаси талабларини бузган.

Ҳуқубузарга нисбатан  маъмурий баённома расмийлаштирилди. Энди унинг бу ноқонуний ҳаракати учун жарима тўлашига тўғри келади.

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Манба: http://zarnews.uz/geu

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар