«Табиат вақти: инсон, атроф муҳит ва биохилма-хиллик» мавзусидаги танлов якунлари умумлаштирилди 2020 йил 13 ноябр
16.
11. 2020
12:58
6169
Янгиликлар

2020 йил 13 ноябрь куни Давлат экология қўмитаси Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда UzWaterAware лойиҳаси доирасида ўтказилган «Табиат вақти: инсон, атроф муҳит ва биохилма-хиллик» мавзусидаги видео роликлар танлов якунлари умумлаштирилиб, ғолиблар тақдирланди.

Танлов учта номинацияда ўтказилиб Сув ресурсларини муҳофаза қилиш номинацияси бўйича Ўзбекистон миллий университети талабаси Абдуллаева Дилдора, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш бўйича Асадуллина Анна ҳамда атроф муҳит бўйича Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари Абдукадирова Мадина, Элдор Рузиев, Шахзод Алижонов танлов ғолиблар сифатида совғалар билан тақдирландилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар