Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2020 йил 30 ноябрь куни шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида 21 нафар фуқаро белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги аниқланди.
Булар:
● Бекобод шаҳрида – 2 нафар
● Бўка туманида – 1 нафар
● Бўстонлиқ туманида – 2 нафар
● Зангиота туманида – 4 нафар
● Қуйичирчиқ туманида – 1 нафар
● Оққўрғон туманида – 1 нафар
● Олмалиқ шаҳрида – 1 нафар
● Паркент туманида – 2 нафар
● Пискент туманида – 1 нафар
● Тошкент туманида – 4 нафар
● Чирчиқ шаҳрида – 2 нафар
Аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқароларнинг барчасига «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 781 минг 500 сўм жарима белгиланиб, шулардан 1 млн 170 минг 550 сўм миқдори ундирилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати