Қишда дарахт экиш мумкинми?
05.
01. 2021
10:11
6248
Янгиликлар

Одамлар дарахт экиш мавсумини баҳор билан боғлайдилар. Ахир, айнан шу фаслда бутун табиат уйғонади ва ўсимликлар тупроқдан озуқа олади. Бироқ бу ёш кўчатлар учун мос келади.

Қишда катта ҳажмдаги ўсимликлар экилади: тилағоч, қорақарағай, қарағай, четан, жўка, қайин, чинор, терак ва қайрағоч навлари. Ушбу дарахтлар шаклланиб бўлган илдиз тизимига ва шох-шаббага эгадирлар.

Совуқ мавсумда дарахтлар қиш уйқусида кетади — улардаги барча жараёнлар секинлашади. Баҳорда ушбу жараёнлар қайта ишга туширилгани сабабли, яхшиси уларга тегмаган маъқул.

Ушбу муолажа учун кўчатлар кўчатхонадан олинади. Улар яхши шаклланган илдиз тизимига эга бўладилар.

Ушбу қишда экилган дарахтлар баҳор келганда ўзининг яшил шох-шаббалари билан шаҳарга кўрк бағишлайди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар