Алжир ва Саудия Арабистони аҳолиси камёб ҳодиса – қор ёғишининг гувоҳи бўлдилар. Сўнгги 40 йил ичида биринчи марта Сахара саҳросидаги ҳаво ҳарорати -2 градус даражага тушиб кетди.
TSA газетаси маълумотларига кўра, қор якшанба куни эрталаб саҳронинг шимолий қисмидаги Айн-Сефра шаҳарчаси ҳудудида бошланган. Жами 40 см га яқин ёғингарчилик тушган. Кун охирига келиб қор эрий бошлаган.
Ўтган йили Айн-Сефра ҳудудларида кучли қор ёғиши қайд этилган. Ўша вақтларда қор мазкур ҳудудда 1979 йилдан буён илк марта ёғганлиги маълум қилинган эди.
Фотосуръатчи Карим Бушета камераси нигоҳида саҳродаги қор тасвирлари.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати