Истиқболли лойиҳа тасдиқланди
25.
01. 2021
18:46
6511
Янгиликлар

2021 йил 25 январь куни Давлат экология қўмитаси А. Максудов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили М. Димовска билан учрашди.

Учрашув доирасида БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тадбирда «Барқарор ҳаёт тарзини таъминлайдиган Орол денгизи ҳавзаси тупроқларининг деградациясига қарши барқарор ва нейтрал ландшафтлари асосида кўлларни, сув-ботқоқ ерларни ва қирғоқбўйи коридорларини сақлаш ва барқарор бошқариш» лойиҳаси Глобал экологик жамғарма томонидан молиялаштириш маъқулланганлиги ҳамда 2021 йилда уни амалга оширилиши маълум қилинди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4 млн АҚШ доллар бўлиб, 2021-2025 йиллар давомида амалга оширилади.

Истиқболли лойиҳа тасдиқланди

Истиқболли лойиҳа тасдиқланди

Истиқболли лойиҳа тасдиқланди

Истиқболли лойиҳа тасдиқланди

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар