Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
27.
01. 2021
20:33
7194
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ОАВ вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгаш аъзолари, вазирлик ва идоралар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан тасдиқланган «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси» нинг бажарилиши бўйича жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари профилактикаси, уларни аниқлаш ва олдини олишнинг самарали механизмларини жорий этиш, республика аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолати учун давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва фуқароларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида изчил ишлар олиб борилган.

Муҳокамалар давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги долзарб масалалар, хусусан, ноқонуний дарахт кесилиши, қум-шағал қазиб олиниши, ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш бўйича Давлат экология қўмитаси инспекторлари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ОАВ вакиллари, блогерлар билан ҳамкорликда мунтазам экологик рейдларни ташкил этиш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар