Куни кеча Давлат экология қўмитаси Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бош бошқармасида Жаҳон сувли ботқоқли ҳудудлар куни муносабати билан учрашув бўлиб ўтди.
2021 йилда кун мавзуси: Сувли-ботқоқли ҳудудлар ва сув (Wetlands and water) бўлиб, улар бир-биридан ажралмас ҳаёт учун муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга 2002 йилда аъзо бўлган. Мамлакатимиз ҳудудида жойлашган Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда ўтган 2020 йилда Қуйимозор ва Тўдакўл Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.
Учрашув давомида мамлакатимиздаги сувли-ботқоқли ҳудудларда биологик хилма-хиллик мониторинги, сувли-ботқоқли ҳудудларда сузувчи қушларнинг қишки ҳисоби юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати