2021 йил 8 февраль куни Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов 2021 йил учун «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари лойиҳларини тайёрлаш доирасида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши паст бўлган оғир ҳудудлар, маҳалла ва овулларда мавжуд муаммолар, аҳоли учун муносиб шароитлар яратилганлиги, ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳолати, қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш юзасидан ўрганишларни олиб бормоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати