Тошкент шаҳри. Мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмоқда
13.
02. 2021
15:59
5061
Эконадзор

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 4-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида ноқонуний дарахт кесилиш эҳтимоли борлиги юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали маълумотлар тарқалди. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида давлат инспекторлари мурожаатда қайд этилган манзилда батафсил ўрганиш ишларини олиб боришди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида мурожаат ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз. Аксинча, бу ҳудудга туман хокимлиги ва туман прокуратураси ташаббуси билан болалар майдончаси ўрнатилиши маълум бўлди.

Ҳурматли юртдошлар, ижтимоий тармоқларга фақатгина асосли маълумотларни жойлашингизни сўраб қоламиз.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар