Жорий 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди. Шу боисдан, Фарғона вилоят экология бошқармаси томонидан йил бошидан ёшлар билан биргаликда туркум тадбирлар ва акциялар ўтказиб келинмоқда.
Шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг 18 февраль куни Қўқон шаҳридаги 9 ҳамда Ўзбекистон туманининг 30-умумтаълим мактабларида «Биз табиатни севамиз» мавзусида кўчат экиш акцияси ўтказилди. Тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, вилоят Экология бошқармаси бошлиғи Бахромжон Касимов, шаҳар прокуратураси, Қўқон шаҳар ва Ўзбекистон туман назорат инспекциси давлат инспекторлари бошчилигида, ўқувчи ёшлар билан биргаликда мактаб ҳудудиларга кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди. Тадбирда кўчат экиш билан бир пайтда, мактаб ҳудудидаги дарахтларни оқлаш, уларга шакл бериб, суғориш ҳамда парваришлаш ишлари ҳам ташкилланди.
Бугун старт олган махсус дастурга асосан мактаблар ҳудудларига 200 туп кўчат, жумладан, 40 та қарағай, 50 туп арча, 30 дона терак, 60 дона павлония ва 20 дона сосна кўчатлари экилди. Ушбу ҳайрли ишлардан кўзланган мақсад ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, ўқувчилврнинг саломатлигини асраш ва уларнинг онгида она табиатимизга бўлган меҳр-муҳаббатини, қизиқишини янада шакллантиришдан иборат.
Кўчат экиш акцияси давом этади.
Барча вилоятимиздаги ёшларни бу акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати