Бугун, Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа мутахассислари Тошкент вилоятига сафар уюштиришди. Сафар асносида соҳа мутахассислари «Zangiota obodon» МЧЖнинг Тошкент туманида янги барпо қилинган чиқиндиларни саралаш заводи фаолияти билан яқиндан танишишди.
Шу ўринда эътироф этиш жоизки, янги барпо этилган корхонада 100 нафарга яқин ишчи-ходим иш билан таъминланган. Корхона кунига ўртача 75 тонна чиқиндини саралаб, қарийб 5 тонна иккиламчи хом ашё ажратиб олмоқда.
Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари бошчилигидаги соҳа мутахассислари тадбиркорларга чиқинди таркибидаги қўшимча фойдали маҳсулотларни ажратиб олиш учун замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда иш самарадорлигини янада ошириш юзасидан ўз таклифларини беришди.
АНВАР ШЕРОВ,
www.waste.uz мухбири
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати