Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри. Чиқинди ташлаганлар видео кузатув орқали ушланиб жаримага тортилади
28.
02. 2021
19:39
5371
Эконадзор

Қўқон шаҳрида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб, видеокузатув камераларига суръатга олинганлар ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.

Бугунги кунда Қўқон шаҳридаги аҳоли томонидан чиқинди ташланаётган марказий кўчаларга видеокамералар ўрнатилди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан видеокузатув камералари материаллари асосида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган фуқароларни жаримага тортиш тартиби жорий этилмоқда.

Хусусан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан шу йилнинг 26 февраль куни олиб борилган тунгги рейд давомида 11 нафар фуқароларга жарима ҳужжатлари расмийлаштирилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар