Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти вакиллари билан онлайн учрашув
01.
03. 2021
17:07
5524
Янгиликлар

Куни кеча Давлат экология қўмитасида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг «Яшил» ривожланиш глобал алоқалар» бўлими раҳбари Куми Китамори бошчилигидаги гуруҳ билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Томонлар иккитомонлама ҳамкорлик бўйича муҳим тадбирларни ҳамда Тошкент шаҳрида 2021 йил октябрда ўтказилиши режалаштирилган «Яшил» ҳаракатлар бўйича махсус ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Авваллари «яшил» ҳаракатлар бўйича йиллик йиғилишлар Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё давлатларида ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Париждаги бош офисида ўтказилган.

«Яшил» иқтисодиёт бўйича ҳаракатлар дастури Шарқий Европа, Кавказ, Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодиёти ўтиш давридаги давлатларнинг экологик сиёсатини яхшилашга кўмаклашиш ҳаракатларини ўз ичига олади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар