Куни кеча Давлат экология қўмитасида Буюк Британия Оксфорд ҳамда Кент университетларининг илмий кенгаш вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда биологик хилма-хилликни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликда илмий изланишларни олиб бориш, мазкур йўналишларда онлайн тренингларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Оксфорд университети профессор Миллер Галленд ҳамда Кент университети Джозеф Булл онлайн ўқув курслари билан бирга Қўмита тизими ходимларининг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш мақсадида Буюк Британия университетларига ташриф буюриш таклифини маълум қилдилар.
Учрашув якунида томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида меморандумни имзолашга келишдилар.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати