Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси Консультатив кенгаши йиғилиши
11.
03. 2021
17:02
6505
Янгиликлар

2021 йил 11 март куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси (ДБРК) Консультатив кенгашининг биринчи онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси Орол денгизи ҳавзаси муаммолари бўйича давлатлараро кенгаш қарори билан 1994 йил 19 июлда ташкил этилган. Комиссия Марказий Осиё мамлакатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорликни мувофиқлаштиради ва бошқаради.

Йиғилишнинг мақсади – Консультатив кенгаш аъзоларини Комиссиянинг фаолияти билан таништириш, Минтақавий дастур доирасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқтисодий ривожланиш масалаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Консультатив  кенгаши йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси Илмий-ахборот марказининг Ўзбекистондаги филиали ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ДБРК аъзо мамлакатларининг атроф-муҳит муҳофаза қилиш ва иқтисодиёт вазирликлари, БМТнинг Атроф муҳит дастури (ЮНЕП), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат дастури (ФАО), АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги вакиллари иштирок этдилар. 

Барқарор ривожланиш ғояси жамиятимиз ҳаётида фаол татбиқ этилиб, инсоният, жамият ва табиат ўртасидаги ўзаро уйғунликка эришишга йўналтирилган.

2019 йил октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида юқори даражадаги «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» халқаро конференцияси доирасида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг (ДБРК) йиғилишида Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясига раислик қилиш  Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига ўтди. 

Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси раиси, Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов ўз маърузасида барча йиғилиш қатнашчиларини Марказий Осиёда барқарор ривожланиш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Минтақавий дастурида кўрсатилган ташаббусларни амалга оширишда биргаликда фаол иштирок этишга чорлади. Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Оролбўйи минтақасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди. 

Бугунги Орол денгизи қуриши сайёрадаги энг долзарб экологик фалокатлардан бири сифатида қайд этилмоқда. Ўз навбатида, бу Марказий Осиё мамлакатлари учун бир қатор экологик, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар муаммоларни келтириб чиқарди.

Орол денгизининг фалокати глобал муаммога айланган ва бу масала дунёдаги халқаро ташкилотлар, сиёсатчилар, олимлар ва экспертларнинг диққат-эътиборини талаб қилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессияларида сўзлаган нутқида Орол денгизининг экологик фалокатига алоҳида эътибор қаратди. Негаки, унинг оқибатларини бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштириш билан боғлиқдир.

Кун тартибида бир қатор масалаларни кўриб чиқиш, жумладан, Консультатив кенгашининг фаолияти,  ДБРК нинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда БМТнинг Атроф муҳит дастури (ЮНЕП), БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги, Марказий Осиё минтақавий экологик маркази, БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат дастури (ФАО), АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик қилиш  каби масалалар муҳокама қилинди.

Навбатдаги йиғилиш жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида Тошкент шахрида кенгайтирилган тарзда ўтказилиши режалаштирилган. 

Консультатив  кенгаши йиғилиши

Консультатив  кенгаши йиғилиши

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 

 


 

Фойдали манбалар