Ҳашар – мамлакатимиз учун эзгу қадрият
13.
03. 2021
16:17
5596
Тадбирлар

Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга, табиатга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди.

Давлат экология қўмитаси «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари доирасида аҳолининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ўз хиссасини қўшишга кўмаклашиш, ҳудудларни тозалаш, дарахт кўчатларини экиш мақсадида 13-14 март кунлари республика бўйлаб тозалаш ҳамда кўчат экиш акияларини ташкил этмоқда.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Умумхалқ ҳашари туфайли барча ҳудудлар обод ва файзли масканларга айланиши рост. Чунки, халқимизнинг ҳаётидан кўнгли тўлиб, эртанги кунга интилиши, ишончи ортган бир даврда бу каби қадриятлар барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш туйғусини шакллантиришга, шунингдек, она табиатни асраш, келажак авлодга бус утун етказишга хизмат қилади.

Республика бўйлаб ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида Давлат экология қўмитаси томонидан жами 60 минг дона кўчат ва қаламчалар экиш режалаштирилган.

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган «Болажон» боғида старт берилган акцияда 100 дан ортиқ Давлат экология қўмитаси тизими ходимлари, фаол фуқаролар бир мақсад сари бирлашиб, боғда ободонлаштириш ишларини амалга ошириб, 7 тонна чиқинди олиб чиқилди.

Шу билан бирга мазкур боғда 100 дан ошиқ манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экилди.

Айни дамда бутун республика бўйлаб ўтказилаётган акцияларда 14 минг 600 туп кўчат ва қаламчалар экилди. Экиш ишлари давом этмоқда.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

Тошкент. Ҳашар.

 

 

Давлат eкология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Фойдали манбалар