Ҳамкорликдаги семинар
17.
03. 2021
11:44
4865
Янгиликлар

2021 йил 16 март куни Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтида «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти билан ҳамкорлик доирасида ҳудуд биохилмахиллигини сақлаш ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

Семинарда ушбу комбинатнинг ишлаб чиқариш салоҳияти эътироф этилган ҳолда мавжуд экологик муаммолар ҳақида ҳам сўз юритилди. Институтнинг илмий ходимлари ушбу муаммоларнинг ечими бўйича ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этдилар.

Семинар якунида «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ҳудуди биохилмахиллигини сақлаш бўйича иккита, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича эса битта хўжалик шартномасини тузишга келишиб олинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар