Тошкент. Миробод туманида атмосфера ҳавосини кузатиш бўйича ишлар давом этмоқда
27.
03. 2021
22:46
5413
Янгиликлар

Бугун, яъни жорий йилнинг 27 март санаси куннинг иккинчи ярмида Давлат Экология қўмитасига пойтахтимиз аҳолиси томонидан мурожаат келиб тушди. Унга мувофиқ, Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Нукус, Ойбек, Авлиё ота ҳамда Кичик ҳалқа йўли кўчаларида нохуш бадбўй хид тарқалиши юзасидан мурожаатда баён этилган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида зудлик билан Республика ҳамда Тошкент шаҳар экология бошқармаси ҳамкорлигида малакали мутахассислардан иборат кенгайтирилган махсус ишчи гуруҳи тузилди. Махсус ишчи гуруҳи томонидан юқоридаги манзилларда батафсил ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мурожаатда қайд этилган барча манзиллардан Атмосфера ҳавосидан таҳлил учун намуналар олинди. Таҳлил натижалари билан кейинги саҳифаларимиз орқали батафсил маълумотлар тақдим этилишини маълум қиламиз.


Тошкент шаҳар экология
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси Матбуот хизмати

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар