2021 йил 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов Қашқадарё вилоятига хизмат сафари давомида тизимда меҳнат қилаётган ходимлар билан бевосита учрашиб, олдимизда турган вазифаларни бажариш, изчил ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлаш юзасидан мулоқот қилди.
Ҳудудий бошқармада фаолият олиб бораётган мутахассислар учун яратилган шароитлар, тармоқнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни баратараф этиш ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Қўмита раиси шу куннинг ўзида Қашқадарё вилоятида истиқомат қилаётган фуқароларнинг соҳага оид мурожаатларини тинглаб, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси юзасидан тўпланиб қолган масалалар бўйича сайёр қабул ўтказди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, вақт ва ўрганиш талаб қиладиган масалаларга ечим топиш тўғрисида ишчи гуруҳларига тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати