Тошкент вилояти Оққўрғон туманида "Eкологик мониторинг" тадбирлари ўтказилди.
10.
02. 2019
09:05
11137
Эконадзор

2019 йил 10 февралда олиб борилган профилактик тадбирлар жараёнида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари уй-рўзғор ва қурилиш қолдиқлари мавжуд бўлган ноқонуний чиқинди жойларини аниқладилар.

Шу билан бирга 14-феврал куни, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 8 маҳалла фуқаролар йиғинида экологик мониторинг ўтказди. Тадбирда 150 киши иштирок этди, шу жумладан, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимлари, Тошкент вилояти экология бошқармаси, ҳокимликлар ва Оққўрғон тумани халқ таълими бошқармаси ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли. Чиқиндиларни олиб ташлаш бўйича ишларни амалга ошириш учун ўнлаб махсус асбоб-ускуналар жалб қилинди.

Экологик тадбир натижаларига кўра, "Бирлик", "С. Раҳимов", "С.Секизбоев", "Кушта", "Уста Нормат", "Гулистон", "Зарафшон" ва “Сувти” маҳаллаларидан 120 тоннага яқин маиший ва қурилиш чиқиндилари махсус полигонларга олиб борилди.

 

Фойдали манбалар