Самарқанд вилояти. Нурободда экология ва ёшлар мавзусида тадбир бўлиб ўтди
23.
04. 2021
13:49
5445
Янгиликлар

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нуробод туман назорат инспекцияси давлат инспекторлари, туман Фавқулотда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида, жорий йилнинг 22 апрель кунида туманнинг 2-умумтаълим мактабида ёшлари билан учрашув тадбири ўтказди.

Тадбир давомида 22-апрель «Бутунжаҳон Ер куни» муносабати билан Она сайёрамиз мавзусига тўҳталиб, Она табиат ва Она Ер сайёраси билан уйғунликни таъминлаши зарурлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, ўқувчи ёшлар томонидан йўлланган соҳага оид савол ва таклифлар атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масалаларнинг жойида бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди.

Самарқанд вилояти экология бошқармаси
Ахборот хизмати

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар