Минтақавий ҳамкорлик. Марказий осиё минтақавий экологик маркази ижрочи директори З. Махмудов билан учрашув
23.
04. 2021
14:20
5834
Янгиликлар

Жорий йилнинг 22-апрел куни Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Қазбеков Марказий Осиё Минтақавий экологик марказининг (РЭЦЦА) ижрочи директори З. Махмудовни қабул қилди.

Учрашувда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Давлат рахбарининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилиш тўғрисида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини қўшимча тарзда таъкидлаб ўтди.

Шу мақсадларда, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грант маблағларини жалб қилиш учун Орол денгизи минтақасидаги экологик ва ижтимоий вазиятни яхшилаш ва «яшил» тиклашга қаратилган истиқболли лойиҳа таклифларини биргаликда тайёрлаш ва тақдим этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қарор қилинди.

Томонлар Давлат экология қўмитаси ва БМТнинг Тараққиёт дастури билан Глобал экологик фонди томонидан молиялаштириладиган умумий қиймати 4,0 миллион AҚШ долларга тенг «Барқарор ҳаёт тарзини таъминлайдиган Орол денгизи ҳавзаси тупроқларининг деградациясига қарши барқарор ва нейтрал ландшафтлари асосида кўлларни, сув-ботқоқ ерларни ва қирғоқбўйи коридорларини сақлаш ва барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга татбиқ этиш доирасида, хабардорликни ошириш ва билимларни бошқариш мавзусида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу билан бирга, Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган «Орол денгизи ҳавзасидаги иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатлари таъсирини юмшатиш дастури» доирасида тақдим этилган умумий қиймати 750 000 AҚШ долларга тенг бўлган та мобил экологик лаборатория беғараз кўмак учун миннатдорчилик билдирилди.

Учрашув давомида томонлар РЭЦЦА Бошқарувчилар кенгашига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатори Б. Aлихонов тайинланганлигига тўҳталиб ўтилди, бу мамлакатимиз Ҳукуматининг РЭЦЦА билан иккитомонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини таъкидлаб ўтилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Фойдали манбалар