Давлат экология қўмитасида фаолият йўналишидаги устувор вазифалар билан бир қаторда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда.
Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан халқимизнинг севимли шоирларидан бири бўлган Муҳаммад Юсуф хотирасига кўрсатилган эҳтиром ҳам моҳиятан ана шу ишларнинг бир кўринишидир.
Бошқарма жамоаси шоир дафн этилган жойга бориб, қабрини зиёрат қилишди, шунингдек, уй-музейида бўлишди.
Андижон вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати