22 апрель – Халқаро Ер куни муносабати билан ер ресурсларини муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди
27.
04. 2021
15:32
5241
Янгиликлар

Сент-Экзюпери қаҳрамони – Кичкина шаҳзоданинг: «Эрталаб туриб ювиндим, ўзимни тартибга келтирдим ва сўнг дарҳол ўз сайёрамни тартибга келтирдим», деган сўзларини билмайдиган одам топилмаса керак. Ўз сайёрасини тартибга келтириш нима эканлиги эса бизда ҳаммага ҳам маълум эмас.

22 апрелда бутун дунё Ер кунини нишонлаши ҳам. Ер курраси тахминан 4 600 000 000 йил олдин пайдо бўлган. Нолларнинг мазкур миқдорига эга бўлган сонни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Тушуниш учун барча нолларни ўчириб, уни сунъий равишда камайтирамиз. Энди биз Ер курраси 46 йил олдин пайдо бўлган деб айта оламиз. Ер курраси мавжудлигининг дастлабки етти йили ҳақида биз ҳеч нарса билмаймиз. Ер курраси мавжудлик даврининг ўрта қисмидан бизга фақат айрим фрагментлар маълум. Ер 42 ёшга тўлганда унда ҳаёт пайдо бўла бошлади. Динозаврлар бир йил олдин (Ер 45 ёшга тўлганда), сут эмизувчилар эса – саккиз ойча муқаддам пайдо бўлди. Охирги ҳафтанинг ўртасида илк одамсимон маймунлар пайдо бўлди, унинг охирида эса Ерда муз даври бошланди. Ҳозирги одам атиги 4 соат олдин пайдо бўлди! Сўнгги соат давомида у ерга ишлов беришни ўрганди, бир минут олдин эса биринчи фабрика ишлай бошлади. Шу охирги 60 секунд ичида инсон Ерни ҳақиқий ахлатхонага айлантиришга муваффақ бўлди.

2021 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ходимлари иштирокида Давлат Экология қўмитасининг мажлислар залида 22 апрельХалқаро Ер куни муносабати билан ер ресурсларини муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

Халқаро Ер куни ...

Халқаро Ер куни ...

Халқаро Ер куни ...

Халқаро Ер куни ...

Халқаро Ер куни ...

Халқаро Ер куни ...

Илмий-амалий семинар ўтказишдан асосий мақсад – дунёдаги ва Республикамиздаги ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ва тупроқни ифлосланишини олдини олиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича кенг-кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш, ерларни саноат корхоналари ва аҳолидан чиқадиган маиший ва қаттиқ чиқиндилардан биологик хавфсиз усулларда тозалаш, биоремидация ва рекультивация усуллари ёрдамида ерларни қайта ишлашнинг самарали усулларни ишлаб чиқиш, яна ер фондига қайтариш, улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш давр талаби эканлигини кўрсатиб ўтишдан иборат.

Семинар давомида «Суғориладиган ерларда тупроқ унумдорлигини ошириш чоралари» мавзусида тақдимот қилинди. Унда тупроқнинг турли тоғ жинсларидан фарқ қиладиган энг муҳим сифат белгиларидан бири унумдорлик эканлиги, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асосий воситаси ҳисобланган тупроқнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳам, ана шу унумдорлиги билан белгиланиши, тупроқ атроф-муҳит билан бевосита таъсирда бўлиб қуѐш энергиясини, турли озиқ моддалар билан элементларни қабул қилиб олиши ва мураккаб биофизик-кимёвий жараёнлар натижасида, уларни ўзида тўплаши тўғрисида маълумот берилди.

Тақдимот мавзуси доирасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ эррозияси ва уни олдини олиш, Республикамиз ҳудудларида тупроқларни шўрланишига қарши олиб борилаётган чора тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди. Айниқса маиший ва саноат чиқиндилари билан ифлосланган ерларни биоремидация ва рекультивация усуллари ёрдамида қайта ишлаш, улардан қишлоқ хўжалигида яна фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар