Бугун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг Сирдарё вилоятидаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан асосан экология ва атроф муҳитни асраш, вилоятда экологик таълимни ривожлантириш, кам таъминланган, имконияти чекланган болаларни табиат билан узвийлигини таъминлаш, шунингдек, уй-жой чиқинди муаммоларини бартараф этиш, дарё ўзанларини тозалаш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатларга тегишли масъуллар бириктирилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати