Жиззах вилояти: Очиқ ҳавода очиқ мулоқот
29.
04. 2021
19:19
4777
Янгиликлар

Жорий йилнинг 29 апрель куни Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Давлат экология қўмитаси томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ ҳавода ўтказилган сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Фуқаролар томонидан асосан чиқинди муаммоллари, ер-сув, атмосфера ҳавосини ифлослантириш, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесилишининг олдини олиш, экологик тарғибот тадбирларини тизимли амалга ошириш масалаларига оид мурожаатлар билдирилди. Мутасаддилар томонидан мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича маълум муддат билан тегишли масъуллар бириктирилди.

Сайёр қабулда қурилиш чиқиндиларини қайта ишлаш натижасида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш лойиҳаси устида иш олиб бораётган Жиззах Политехника институтининг талабаларининг ҳам таклиф ва мурожаатлари тингланди. Мазкур инновацион лойиҳа мутасаддилар томонидан ижобий баҳоланди ҳамда уларга бошқарманинг диплом ва фахрий ёрлиқлари топширилди.

Очиқ ҳавода очиқ мулоқот

Очиқ ҳавода очиқ мулоқот

Очиқ ҳавода очиқ мулоқот

Очиқ ҳавода очиқ мулоқот

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар