Самарқанд вилояти. Колектор сувининг ифлосланиш сабаблари маълум бўлди
07.
05. 2021
21:00
4701
Эконадзор

Жорий йилинг 7 май куни Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари томонидан Самарқанд шаҳри бўйлаб олиб борилаётган кузатув назорати тадбирларини ўтказиш чоғида, шаҳар марказидан оқиб ўтувчи Чашма ва Сиёбча коллекторларининг бирлашиш қисмидан номалум сабабларга кўра бинафша рангдаги таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувлар оқаётганлиги кузатилган эди.

Бошқарма томонидан ташкил этилган тезкор гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш ва суриштирувлар натижасида Самарқанд вилоят сув таъминоти МЧЖга қарашли, Курчатова кўчасида жойлашган СП-3 оқова сув кўтариб бериш станцияси ишламаётганлиги сабабли шу аҳволга тушганлиги маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар