Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Азиз журналистлар ва блогерлар! Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат томонидан «Йиртқич ҳайвонларни овлашнинг қонун-қоидалари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.
Қўмита раҳбарияти бевосита иштирок этадиган очиқ мулоқот давомида кейинги кунларда кўп такрорланаётган барча саволлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг эътирозларига атрофлича жавоб берилади.
Матбуот анжумани 2021 йил 17 май, душанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) залида соат 14:00 да бошланади.
Бугунги куннинг долзарб мавзусидаги матбуот анжуманига марҳамат!
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати