Жорий йилнинг 17 май санасида Давлат экология қўмитаси раҳбариятининг Глобал яшил ўсиш институти (GGGI)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Аарон Рассел билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов А.Расселни GGGIнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз ишини бошлаганлиги билан табриклади.
Учрашув давомида томонлар GGGIнинг ҳуқуқий мақоми, имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги Битимни имзолаш, ушбу ташкилотнинг Тошкентдаги ваколатхонасини очиш ҳамда «Орол денгизи инқирозининг таъсирини бартараф этиш учун Оролбўйи ҳудуди учун яшил тикланиш сармояси» қўшма лойиҳасини амалга ошириш каби масалалар мухокама қилдилар.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси учун миллий дастурини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини белгилашга келишиб олдилар.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати