Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А. Максудов хизмат сафари билан Андижон вилоятида бўлди.
Хизмат сафари доирасида А. Максудов Андижон вилояти Экология бошқармаси тизимида фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашув ўтказди. Очиқ ҳавода очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, касбий фаолиятини юксалтириш, бунинг учун етарлича шарт-шароит яратиш каби қатор масалаларда сўз юритилди.
Учрашувда ёшларнинг фикрлари эшитилди. Таклифлари маъқулланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати