Тошкент вилояти, Чиноз тумани. Атроф-муҳит муҳофазаси – доимий эътиборда
25.
05. 2021
17:59
5794
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов 2021 йил 25 май куни Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Сирдарё сув ҳавзаси назорат гуруҳи доимий масканида мазкур гуруҳ аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Сирдарё ва Чирчиқ дарёсининг қирғоқ бўйи акваториясида давлат экологик назоратини амалга ошириш бу гуруҳнинг асосий вазифасидир. Давлат экология қўмитаси раиси айни шу ҳудудда амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганар экан, гуруҳ аъзолари дуч келаётган муаммолар, уларнинг шарт-шароитини яхшилаш масалаларини ҳам кўриб чиқди. Фаол инпекторлар билан биргаликда махсус қайиқларда акватория ҳудудида рейдлар ўтказди. Қирғоқ бўйида мавжуд флора ва фаунани аслича сақлаб қолиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берди.

Бугунги кунда Сирдарё сув ҳавзаси назорат гуруҳида  жами 8 нафар давлат инспектори фаолият юратиб келмоқда. Улар давлат томонидан етарли моддий-техника воситалари билан таъминланган. Экологик назоратни тўла тўкис бажариш учун уларга 1 та «УАЗ» русумли йўлтанламас автомашинаси, 3 та моторли қайиқ  ва компьютерлар ажратилган. Инспекторлар овқатланиши учун ошхона ва тунги навбатчилар учун ётоқ жойлари ҳозирланган.

Эътибордан руҳланган мазкур гуруҳ аъзоларининг фаолият самарадорлиги ҳам ошиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг 15 май ҳолатига улар томонидан ўзларига бириктирилган акваторий ҳудудида 24 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, қонун доирасидаги жарималар ундирилган.

Давлат экология қўмитасининг инспекторлар билан мулоқоти давомида соҳани янада такомишллаштириш борасида таклифлар ҳам илгари сурилди. Хусусан, дарё бўйи қўриқчилари ов мавсуми ёпиқ даврда давлат инспекторлари фаолиятини қўшимча кучлар ҳисобидан янада кўчайтириш зарурлиги, дарёга чегарадош туман ёки шаҳар инспекторларини бу жараёнга фаол жалб этиш, балиқ боқиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда маҳаллий аҳоли билан биргаликда жамоатчилик экологик назоратини изчил давом эттириш ҳақида жўяли фикрлар билдирилди.

Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов инспекторлар эътиборини браконьерлик билан шуғулланувчиларга қарши кураш самарадорлигини оширишга қаратди. Браконьерликка олиб келувчи омиллар жиддий таҳлил қилиниб, бу борада ривожланган давлатлар тажрибасини танқидий ўрганиш зарурлиги таъкидланди.

Toshkent viloyati, Chinoz tumani

Toshkent viloyati, Chinoz tumani

Toshkent viloyati, Chinoz tumani

Toshkent viloyati, Chinoz tumani

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар