Тошкент шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳафталиги давом этмоқда
15.
06. 2021
09:59
3493
Янгиликлар

Ҳафталик доирасида Олий Мажлис палаталари қўмиталари томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги барча миллий мақсадлар бўйича туркум давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 14 июнь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида «Ўзбекистонда иқлим ўзгариши: сабаблари, эҳтимолли оқибатлари ва улар билан курашиш стратегияси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этди.

Таъкидланганидек, иқлим ўзгаришининг экологик ва ижтимоий оқибатлари кейинги йилларда айрим минтақаларда тўфон, ўрмон ёнғинлари, қурғоқчилик, тошқинлар, ҳароратнинг кескин исиб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар сезиларли даражада кўпайиши орқали намоён бўлмоқда. Баъзи давлатларда иқлим ўзгариши таъсирида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигининг пасайиб кетиши эса бевосита озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳри

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар