Жорий йилнинг 29 ва 30 июнь кунлари «Ёшлар куни»га бағишлаб ўтказиладиган «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остидаги «Талаба ва ёшлар форуми» доирасида бўлиб ўтадиган акцияга тайёргарлик ишлари қизғин тарзда олиб борилмоқда. Бугун эрта тонгдан Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари И. Боқижонов «Яшил ташаббус» акциясини юқори савияда ташкиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан ўртоқлашди.
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўқиши ва ишлаши, яхши ҳаёт кечириши учун муносиб ва етарлича шарт-шароит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, бу борада самарали чораларни амалга ошириш ҳозирги даврнинг долзарб ва муҳим вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
Шунингдек, ёшларнинг инновацион ишланмаларини ижтимоий ва экологик соҳаларда жорий этилиши юзасидан тавсияларини берди. "Яшил ташаббус" акциясини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари давом этмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати