Давлат экология қўмитаси раисининг сайёр қабули ўтказилади
25.
07. 2021
14:13
5424
Янгиликлар

2021 йилнинг 26 июль куни соат 11:00 да Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг сайёр қабули ўтказилади.

Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад фуқароларни қийнаб келаётган соҳага оид муаммоли масалаларни ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилишдир.

Мазкур қабулда давлат экология қўмитаси раиси Мақсудов Алишер Иркинович билан бир қаторда Тошкент шаҳри экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда бошқарма марказий аппарати ходимлари иштирок этади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 21 "А" уй.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар