Наманган вилояти: Мурожаатга муносабат
27.
07. 2021
13:42
4824
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда тарқалган очиқ сув хавзасига, яъни Норин дарёсининг Уйчи туманидан оқиб ўтувчи қисмига канализация тармоғидан оқова сувларни дарёга ташлаш билан боғлиқ мурожаат 2021 йил 26 июль куни Наманган вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва бошқарманинг назорат соҳасидаги Уйчи туман инспекцияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаат ўз тасдиғини топди. Канализация тармоғидан оқова сувларининг Норин дарёсига оқиб тушиш сабаблари ўрганилганда, «Уйчи-Наманган» оқова сув коллектори ва Чортоқсой остидан ўтаётган дюкер қисмида носозликлар мавжуд эканлиги аниқланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Уйчи-Наманган канализация тармоғининг қурилиши, «Уйчи-Наманган» оқова сув коллектори ва Чортоқсой остидан ўтаётган дюкер қисмини таъмирлаш ишлари «Сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш» инжиниринг компанияси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси буюртмачилиги асосида «Янги авлод» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилмоқда ҳамда бунинг учун керакли маблағ ажратилган.

Юқоридаги ҳолат бўйича айни вақтда «Наманган сув таъминоти» ҳудудий «Оқова тозалаш бўлими» ҳамда «Наманган вилоятида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича инжиниринг компанияси» томонидан пудратчи корхона техникалари жалб қилинган холда «Уйчи-Наманган» оқова сув коллектори ва Чортоқсой остидан ўтаётган дюкер қисмидаги носозликлар аниқланиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни дамда «Оқава тозалаш бўлими» Уйчи туман филиалининг сув ўтказиш қурилмаси тегишли ташкилотлар томонидан муҳрланган.

Батафсил маълумотлар муаммо тўлиқ бартараф этилгандан сўнг қўшимча тарзда маълум қилинади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар