Душанбе. Қирғизистон Республикаси экология ва иқлим бўйича давлат қўмитаси раиси билан учрашув
27.
07. 2021
14:28
3862
Янгиликлар

27 июль куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференцияси доирасида Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов ҳамда Қирғизистон Республикаси Экология ва иқлим бўйича давлат қўмитаси раиси Динара Қутманова ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида бир қатор масалалар, хусусан, трансчегаравий сув оқимлари соҳасидаги ҳамкорлик, биологик хилма-хилликни сақлаш, қаттиқ маиший чиқиндиларнинг умумий ҳажмини камайтириш ва минтақадаги иккиламчи хомашё бозорини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Бокижҳонов Сирдарё сувлари сифати бўйича қўшма ишчи гуруҳ ишида расмий иштирок этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси қирғиз томонига Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасида ўз иштирокини қайти тиклашини таклиф қилди.

Мамлакатлар ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида Помир-Олой ва Тянь-Шянда қор қоплони, унинг озуқа манбалари, экотизимлари ва ландшафтларини сақлаб қолиш тўғрисида ўзаро англашув меморандумини имзоланишни жадаллаштириш таклифи илгари сурилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Душанбе.

Душанбе.

Душанбе.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар