Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари Иқлим ўзгариши бўйича масалалари бўйича Марказий Осиё конференциясининг юқори даражадаги тадбирида нутқ сўзлади
27.
07. 2021
16:37
4348
Тадбирлар

Жорий йил 27 июль куни Душанбе шаҳрида Давлат экология қўмитаси раисининг ўринбосари И. Боқижонов иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференциясининг юқори даражадаги тадбирида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) раҳбариятини ташкилот ташкил этилганлигининг 20 йиллиги билан табриклаб, минтақавий алоқаларни ўрнатишда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурслари, шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашиш ва унга мослашиш борасидаги ташаббусларни амалга оширишда МОМЭМнинг аҳамияти муҳимлигини таъкидлади.

И. Бокижонов ўз нутқида конференция иштирокчиларининг эътиборини Aмударё дельтасида сув экотизимларини тиклаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан олиб борилаётган экологик ислоҳотларга қаратди.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари қўллаб-қувватлаган ташаббус билан қабул қилинган БМТ Бош ассамблеясининг "Оролбўйи - экологик инновациялар ва технологиялар зонаси" махсус резолюциясига алоҳида тўхталиб ўтди.

Нутқ сўнггида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни таъминлаш соҳасида ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга умид билдирди ва МОМЭМ билан ҳамкорликни кенгайтириш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканлигини маълум қилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар