ДБРК ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди
27.
07. 2021
17:07
4844
Янгиликлар

Жорий йилнинг 26-27 июл кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари И. Бокижонов бошчилигидаги делегацияси иқлим ўзгариши бўйича Марказий Осиё конференциясида иштирок этди.

Конференция давомида Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси (ДБРК) ва Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлимга ўзгаришига барқарорлик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

Маълумот учун: Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссияси - Марказий Осиёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликнинг минтақавий механизми. 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлатлараро барқарор ривожланиш комиссиясининг раиси ҳисобланади.

Ушбу ҳужжат томонлар ўртасида қуйидаги минтақавий дастурлар доирасида ҳамкорлик ўрнатишни назарда тутади, уларнинг умумий миқдори 20 миллион AҚШ долларидан ортиқ:

– «Марказий Осиёда иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ердан комплекс фойдаланиш»;

– «Орол денгизи минтақасининг экологик йўналтирилган минтақавий ривожланиши»;

– «Яшил Марказий Осиё»;

– «Кам углеродли иқтисодий ривожланиш учун Қозоғистон ва Марказий Осиёда яшил иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш».

Ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири бу 2030 йилгача Марказий Осиёни барқарор ривожланиши бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилиш минтақавий дастурини амалга оширишда ёрдам беришдир, унинг доирасида германиялик ҳамкорлар ДБРК бўлинмалари мутахассислари, шу жумладан ДБРК Илмий Aхборот Маркази билан биргаликда фаолият олиб бориши учун интеграциялашган халқаро экспертни жалб қилишни режалаштирмоқдалар.

Эришилган келишувларни амалий тадбиқ этиш мақсадида мақсадида Минтақавий дастур доирасида тегишли Йўл харитаси ва мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқилади.

Memorandum imzolandi

Memorandum imzolandi

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар