2021 йил 3 август куни Давлат экология қўмитаси раиси Алишер Максудов экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фуқаролар мурожаатлари юзасидан Фарғона шаҳрида сайёр қабул ўтказди.
Фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни имкон қадар жойида ҳал этиш билан боғлиқ масалалар масъул раҳбарларнинг диққат-эътиборида бўлди.
Очиқ мулоқотда ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши, уларни белгиланган муддатларда олиб чиқиб кетмаслик, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар, мораторий даврида дарахтларнинг кесилишига йўл қўймаслик, давлат экологик назоратни кучайтириш билан боғлиқ мурожаатлар баён этилди.
Мазкур сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиганларга масъул ижрочилар бириктирилиб, қисқа муддатда ечим топиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати