«Хоразм вилояти Урганч шаҳри 11 та соғлом дарахт кесиб ташланган» сарлавхаси остида тарқалган мурожаат юзасидан муносабат
19.
08. 2021
18:00
4936
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда «Хоразм вилояти Урганч шаҳри 11 та соғлом дарахт кесиб ташланган» сарлавхаси остида тарқалган мурожаат юзасидан

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Урганч шаҳар инспекцияси томонидан мурожаатда кўрсатилган манзил Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчасида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида 2020 йил 6 май куни Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли шаҳар кўчалари, боғ ва мажмуалардаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардаги қуриган дарахтлар ва биологик ўлик ҳолда бўлган манзарали дарахтларни кесиб олиш учун Давлат хизматлари марказига Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан №18833671-сонли ариза билан мурожаат қилинган.

Мурожаатда Урганч шаҳри ҳудудидаги бир қанча кўчалар бўйлаб 2130 туп қуриган дарахтларни кесиб олишга рухсат сўралган. Ариза мурожаатни ўрганиш мақсадида Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар Вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва "Хоразмагрокимёҳимоя" АЖ ларига мурожаат мазмунида кўрсатилган дарахтларни соғлом ва носоғлом эканлигини ўрганиш юзасидан мутахасис ажратиш ва хулоса бериш учун хат берилган ва «Хоразмагрокимёҳимоя» АЖ мутахасисс хулосасига ва Ўсимликлар карантини худудий давлат инспекциясининг №0021464-сонли далолатномаси расмийлаштирилиб, дарахтларда арча унсимон қурти лабаратория текшируви орқали аниқланиб жами 2130 туп дарахтлардан 322 туп кўп йиллик дарахтларни касалланганлиги ва зараркунанда хашоратларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилганлиги ҳамда илдизидан озиқлантирилиб сақлаб қолинди.

Хулоса бўйича 1808 туп дарахтлар қуриганлиги сабабли кесишга рухсат этилган.

Мурожаатда кўрсатилган 11 туп терак дарахти кесилишига сабаб, «Хоразмагрокимёҳимоя» АЖ мутахасисси хулосасига асосан жами 45 туп терак дарахтини қуриганлиги сабабли хулоса асосида Давлат Хизматлари Марказига кесишга рухсат берилиб ариза мурожат якунига етказилган.

Шундай экан 2021 йил август ойида 11 туп кесилиб ташланган терак дарахтлари шу жумласидандир.

2020-2021 йиллар мобайнида қуриган дарахтларни Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг масъуллари иштирокида Урганч шаҳар ҳудудида ободонлаштириш ва тозалаш ишларини олиб бориш чоғида бир қанча кўчалар бўйлаб юқорида кўрсатилган А.Баходирхон кўчаси ҳам шу манзилга кирганлиги сабабли ҳудуддаги қуриган дарахтларни кесиш ва кесилиши хулосада кўрсатилганлиги маълум бўлди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар