Ўзбекистонда иқлим ўзгаришининг олдини олишга қаратилган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди
09.
09. 2021
16:05
4030
Янгиликлар

Ўзбекистон 1993 йилдан буён БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги хадли конвенциясининг (кейинги ўринларда - Конвенция) аъзоси ҳисобланиб, ушбу Конвенциянинг Париж битими (кейинги ўринларла - Битим) 2017 йилда имзоланган ва 2018 йилда ратификация қилинган ҳамда уни бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олди.

Мамлакатимиз томонидан ушбу мажбурият доирасида иссиқхона газлари ташламаларини 2030 йилга қадар 2010 йилдаги даражадан 10 фоизга қисқартиришга эришилиши таъминланиши лозим.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 1 - 2 ноябрь кунлари Глазго шаҳрида (Буюк Британия) бўлиб ўтиши режалаштирилган Конвенциянинг 26-конференциясига тайёргарлик кўриш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўзгидромет маркази мутасадди ходимларидан иборат Ишчи гуруҳнинг кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Таҳлилларга кўра, республика иқтисодиёт тармоқлари томонидан ташланадиган иссиқхона газларни хатловдан ўтказиш орқали 2010 йилда ташланган иссиқхона газларининг солиштирма ташламаларга нисбатан 43,2 фоизга камайганини ҳисоб-китоблар кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда энергетика, саноат, қишлок хўжалиги, маиший чиқиндиларни хосил бўлиши ва қайта ишлашни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ислохатлар олиб борилмоқда. Натижада ушбу соҳаларни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, 2030 йилгача бўлган мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.

Маълумот учун: жорий йил 30-31 май кунлари Сеул шаҳрида (Корея Ресаубликаси) “онлайн” форматда бўлиб ўтган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар йўлида ҳамкорлик - 2030” ҳалқаро саммити якуни билан қабул қилинган “Сеул декларацияси” 6-бандида мамлакатларни Париж битими доирасидаги мажбуриятларни бажариш ва юқори амбицияли кўрсаткичларни қабул қилишга чақирилган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар